24 Август 2022 йил 371

Олтинсой тумани озиқ-овқат бозорида рейд тадбири ўтказилди

Олтинсой тумани “Чоршанби бозори” ҳудудида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Олтинсой туман ветернария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбири давомида, Денов туманида яшовчи фуқора А.Б. гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмай сотаётганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109- моддасига асосан содир этган ҳуқуқбузарлиги учун баённома расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, бозор ҳудудида савдо-сотиқ билан шуғулланиб келаётган савдо ходимлари ҳамда фуқаролар ўртасида санитария қоидаларига риоя қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Text to speech