14 Август 2024 йил 248

Олтинсой тумани ИИБда “Сайлов ҳуқуқи: инсон қадрига юксак эътибор” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан 2024 йил 10 август куни тасдиқланган фармойишга асосан, жорий йилнинг 13 август куни Шимолий минтақавий ҳудуд Олтинсой тумани ИИБ шахсий таркиби билан сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва сиёсий партиялар тўғрисида ўқув йиғини ташкил этилди.

Ўтказилган ўқув йиғинида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ёрдамчиси подполковник Ф.Қличев, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот бўлими бўйича бош маслаҳатчиси Б.Авазовлар иштирок этишди.

Мазкур ўқув йиғинида Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот шўъбаси бош маслаҳатчи Авазов Бунёднинг Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги маърузаси тингланиб, ташкил этилган ўқув машғулоти ходимларнинг янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва сиёсий партиялар тўғрисидаги билим ва малакасини оширишга қаратилди.

Ўқув йиғини якунида, Ички ишлар органлари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.

Text to speech