28 Январ 2025 йил
946
Олтинсой тумани ИИБда Президент қарори билан белгилаб берилган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
2025 йилнинг 28 январь куни Олтинсой тумани Ички ишлар бўлими биносида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори мазмун моҳиятини етказиш ва унинг ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, Олтинсой тумани ИИБ бошлиғи полковник Илхом
Юсупов, туман ИИБ фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Жума Содиқов, туман
ИИБ шахсий таркиби ҳамда фахрийлар кенгаши аъзолари иштирок этишди.
Туман ИИБ бошлиғи кун тартибидаги масалани
таништириб, туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини
олиш, криминоген вазияти оғир бўлган қизил тоифа сирасига киритилган ҳар бир маҳаллаларга
бириктирилган масъулларга жиноятчиликни жиловлаш, маҳалла еттилиги аъзолари
фаолиятини тўғри ташкил этиш, жиноят ўсишига шароит яратиб бераётган омилларни
чуқур таҳлил қилиш, бу борадаги ишларни самарали олиб бориш, ахборот
технологиялари соҳасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни барвақт олдини
олиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан қарор
асосида белгилаб берилган вазифаларни ҳар-бир ҳудудга бириктирилган масъуллар
виждонан бажаришлари, туман, вилоят ҳамда
Республика раҳбарияти ҳузурида ҳар ой, ҳар чорак ва ҳар олти ой
якунларида ўтказиладиган муҳокама йиғилишларида амалга оширилган ишлар юзасидан
ахборот бериб бориш, бу борада сусткашликка йўл қўйган раҳбар ва масъуллар
лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилиб
ўтилди.
Йиғилишда сўз олган фахрийлар кенгаши раиси туман ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисаларга қарши туман фахрийлар кенгаши аъзолари билан биргаликда ҳамфикр бўлиб ҳамкорликда ишларни ташкил этиш зарурлиги уқтирилиб, “устоз шогирд” анъаналарига амал қилган ҳолда ўзининг бой тажрибалари билан ўртоқлашди.