4 Август 2023 йил 168

Олтинсой тумани ИИБда овчилар ўртасида ўқув семинар ташкил этилиб, профилактик тушунтиришлар олиб борилди

Жорий йилнинг 4 август куни вилоят ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Минтақавий мувофиқлаштириш маркази Назорат лицензиялаш фаолияти гуруҳи ва Олтинсой тумани ИИБ раҳбарияти иштирокида Олтинсой тумани ИИБда рўйхатда турган ов қуролига эга бўлган Овчилар билан ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Ўқув семинар машғулоти давомида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартлари тушунтирилди.

Шунингдек, Ички ишлар органлари томонидан ўқотар қурол эгалари ўртасида шахсий ўқотар қуролни ўрнатилган тартибда сақлаш ва ундан хавфсиз фойдаланиш тартиботларини тарғиб қилиш, ушбу қоидаларга тўла-тўкис амал қилишини бўйича мунтазам равишда тилхатлар олиниши йўлга қўйилганлигига қарамасдан, қурол эгалари томонидан ов қуролини сақлаш қоидаларига амал қилмаслиги, белгиланган жойларда сақланмаслиги оқибатида ўлим билан боғлиқ фавқулодда ходисаларнинг содир этилиши давом этаётганлиги бўйича овчиларга тушунтириб ўтилди.

Text to speech