Олтинсой тумани ИИБда йил якуни танқидий муҳокама қилинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Кетмонов ҳузурида Олтинсой тумани ИИБ шахсий таркиби томонидан ўтган 2022 йилнинг 12 ойи давомида туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш, жамоат тартиби, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, йўл ҳаракати ҳамда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган иш натижалари, йўл қўйилган хато камчиликлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан муҳокама қилинди.
Ўтказилган мазкур йиғилиш танқидий руҳда бўлиб, хизмат давомида хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар интизомий жазога тортиш чоралари кўрилди.
Йиғилиш давомида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Иқболиддин Кетмонов томонидан шахсий таркиб эътиборига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 20-январ кунидаги 10-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, ушбу қарор асосида қабул қилинган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари амал қилиши, фуқаролар билан ишлашда ушбу кодекс қоидаларига сўзсиз амал қилиш лозимлиги бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати