Олтинсой тумани ИИБда ҳам Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Куни кеча Олтинсой тумани Ички ишлар бўлимининг мажлислар залида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник И.Кетмонов, туман ИИБ бошлиғи подполковник Қ.Қосимов ҳамда туман ИИБнинг шахсий таркиби иштирок этишди.
Ташкил этилган байрам тадбири давомида, туман ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда фуқаролар хафсизлигини таминлаш борасида юқори натижаларга эришиб, касбдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, махсус унвон ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.