22 Март 2024 йил 383

“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-мартдаги ПҚ-113-сонли топшириғи ижросини таминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида янгиланиш, меҳр-мурувват, тинчлик ва эзгулик рамзи бўлмиш - Наврўз байрами оʻтказилди.

Борлиқнинг уйғониши, ёшариш байрами сифатида минг йиллар мобайнида нишонланиб келаётган, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга бўлган меҳр, эътиборни акс эттирувчи Наврўз байрам сайли кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Ўқувчиларнинг миллий анъаналаримизни ўзида акс эттирувчи бадиий чиқишлари, баҳорий куй-қўшиқлари,  рақс, миллий ўйинлар ҳамда турли саҳна кўринишлари барчага кўтаринки  байрам кайфиятини бахшида этди.

Text to speech