Шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 110 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Ҳамон эътиқодим-ҳақиқат, ҳақдир,
Сўзлайман, юзимни тутиб Каъбага,
Емира олмайди ўткинчи тақдир,
Осуда ўтади руҳим абадга.
Зулфия
Жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан "Баҳор келди, сени сўроқлаб..." мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида лицей ўқувчилари
томонидан айтилган шоиранинг баҳор ва муҳаббат руҳини тараннум этувчи шеърлари барчага
кўтаринки кайфият улашди.
Давра суҳбати якунида Зулфияхоним ҳаёти
ва ижодига бағишланган бадиий филм намойиш этилди.
Мазкур давра суҳбати ёшларнинг адабиётга бўлган қизиқишини ошириш, Зулфия меросини кенг тарғиб этиш ҳамда ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён этишига хизмат қилди.