24 Июн 2020 йил 570

Оилангни муқаддас билиб, касбингга содиқ бўл!

2020 йилнинг 22 июнь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи масъул ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда қуйи тизимлари ходимлари шунингдек, Музработ ва Ангор тумани ички ишлар бўлими ходимлари, уларнинг ота оналари, оила аъзолари ўртасида йиғилиш ўтказилди.
Ўтказилган мазкур йиғилишда ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди.
Йиғилишда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи А.С.Исмоилов, Ички ишлар органларида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, бунда соҳани халқ манфаатларига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходим ички ишлар органлари хизматига кириш олдидан қилган қасамёдига содиқ қолган ҳолда Ватан тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш йўлида садоқат билан хизмат қилиши зарурлиги бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, ходимлар томонидан йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар, хусусан хизмат интизомига риоя этмаслик, ўзига юклатилган вазифаларга масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиш, хизмат вақтида шахсий юмушлар билан шуғулланиш, энг ачинарлиси, турли кўринишдаги тамагирлик, зўравонлик ва бошқа жиноятлар содир этилаётганлигини қаттиқ танқид остига олиб, эндиликда қонунни бузган ходимга ҳеч қандай кечирим бўлмаслигини айтиб ўтди.
Шунингдек, ҳар бир ички ишлар органи ходимларининг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммоларини ўрганилди.
Йиғилишда, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг энг қуйи тизимларида хизмат олиб борувчи барча ходимларга Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар бирма-бир тушунтириб ўтилди.
Йиғилиш давомида, ҳамкасбдошларига ўрнак бўлиб, ижобий натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимларга ички бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди
Йиғилиш якунида ходимлар билан олиб борилаётган тарбиявий-профилактик ишлар самарадорлигини ошириш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Оилангни муқаддас билсанг, хизматингга содиқ бўл! Ҳа! Оила- бу кичик қўрғон, кичик ватан, ватан эса- оиладан бошланади. Шундай экан катта ва кичик ватанни асраб авайлаш, уни кўз қорачиғидек асраш, ўз касбимизга содиқлик билан садоқат билан ёндашишни тақозо этади.
Шундай экан, касбингизнинг қадрини ҳозирдан англанг ва ҳар хил тўфонли қора доғли кунлардан асранг!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech