28 Ноябр 2022 йил 252

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан эълон қилинган “Зўравонликка қарши 16 кун" лойиҳаси давом этмоқда

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги мажлислар залида  Оила ва хотин-қизлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида  БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган  “Зўравонликсиз оила-фаровон ҳаёт сари" мавзусида “Зўравонликка қарши 16 кун” туркуми мавзусида давра суҳбати  ташкил этилди.

Суҳбат давомида “Оилавий зўравонликни олдини олишга ҳар биримиз масъулмиз”, Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг соғлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган тиббий тадбирлар, маҳаллаларда, таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотлар меҳнат жамоаларида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги хамда “Хотин-қизларни тайиқ ва зўравонликдан химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларни, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенсиянинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Text to speech