24 Август 2022 йил 440

Оила муқаддас даргоҳ-уни асраш муҳим масала

Бойсун туман Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари С.Жўрақулова, туман адлия бошлиғи Н.Мамадиев, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕБИГ ВЕМБ инспектор-психолог А.Соатов, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг мутахассиси ва маҳалла фаоллари ҳамда фуқаролар билан туманда тазйиқ ва зўравонликка учраётган хотин-қизларни барвақт  аниқлаш орқали улар билан профилактик суҳбатлар  ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда, тазйиқ ва зўравонликка учраётган хотин-қизларни ҳимоя қилиш юзасидан мутахассислар томонидан тушунчалар берилиб, ҳозирги кунда туманда  "Жанжалкаш" оилалар, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, профилактик ҳисобда турувчи оилалар томонидан ўзаро келишмовчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилаётганлиги сабабли ҳар доим профилактика инспектори билан маҳалла фаоли ҳамкорликда иш олиб боришлиги ҳамда оилаларда эр-хотин ўртасида  қўни-қўшни ўртасида бўлаётган ўзаро келишмовчиликларни фуқароларнинг яшаш хонадонига бориб ўрганиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech