13 Феврал 2023 йил
514
Оила - муқаддас даргоҳ
Термиз Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми хотин-кизлар маслаҳат Кенгаши томонидан "Оила - муқаддас даргоҳ" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги "Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти талаба-қизларга тушунтирилди. Давра суҳбатида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ХҚМБ катта инспектори майор М.Б.Курбонова ва Термиз шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори капитан С.Э.Алланазаровалар талаба-қизларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати