Оила инсонга бахт келтирувчи ва авлодлар давомийлигини таъминловчи макон, жамият бутунлиги ва аҳиллигини кафолатловчи қўрғондир.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят Ички ишлар
бошқармасининг қўшма қарори ижроси ҳамда Қизириқ туманида "Турмуш" ва
"Низолашаётган оилаларнинг муаммоларини бартараф этиш" профилактик
тадбирлари асосида тумандаги хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш,
низоли, ажрим ёқасига келиб қолган, шарий никоҳда яшаётган оилалар билан
манзилли профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида, Қизириқ туман ҳокими
А.Орипов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Б.Бўтаева, туман
прокрори Ж.Рахимов, туман ИИБ бошлиғи Ш.Алламуродов, туман давлат солиқ
инспекцияси бошлиғи И.Абдуллаев, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда тумандан
бириктирилган ташкилот раҳбарлари ҳамкорлигида туман ҳудудидаги низоли, ажрим
ёқасига келиб қолган оилалар билан оиладаги нотинчлик, ажримлар ва
жиноятчиликни олдини олиш мақсадида суҳбатлар олиб борилди.