25 Июл 2022 йил 784

Оила-фуқаролик жамиятнинг таянчи

Мамлакатимизда оила фаровонлиги, унинг мустаҳкам ва соғлом бўлишини таъминлаш, азалий қадриятларни кенг тарғиб этиш мақсадида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Шу ўринда, Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳам ҳарбий хизматчилар оилаларида ижтимоий муҳитни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, бир сўз билан айтганда оила фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлаш, ҳарбий хизматчилар оила аъзолари онгида тарихимиз, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизга чуқур ҳурмат туйғусини юксалтириш, улар ўртасида соғлом рақобат руҳини қарор топтириш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилояти минтақавий бўлинмаси ва вилоят ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида  Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги қарори асосида "Оила-фуқаролик жамиятининг таянчи” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3234-сонли қарори ва Мудофаа вазири тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарининг 2022 йил 22 май кунидаги 14/1479-сонли талабномаси ижросини таъминлаш мақсадида,  Жорий йилнинг 20 июл куни жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаоллар залида "Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, мамлакат барқарордир" мавзусида давра суҳбати  ташкиллаштирилди.

   Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад,  ватан тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оила маданияти ва одобини шакллантириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш ва фарзандлар тарбиясида ота-онанинг ўрнини мустаҳкамлаш, оилаларнинг ибратли жиҳатларини юзага чиқариш, ушбу даргоҳда камол топаётган фарзандлар тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, санъатга ва маданий ишларга ҳавас уйғотиш ҳамда, ҳарбий хизматчилар оилалари билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси, Темиз ҳарбий прокуратура, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят минтақавий бўва жамоатчилик кенгаш аъзолари Вилоят ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, Термиз Давлат университети психолог ўқитувчиси, Вилоят Ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи, Термиз шаҳар Адлия бўлими бошлиғи, Термиз шаҳар маънавият ва маърифат бўлими, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Сурхондарё вилояти хотин-қизлар масалалар бўйича бўлими ва Ўзбекисон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, “Собир Ат-Термезий” номидаги Сурхондарё вилоят марказий кутубхона ходимлари ҳамда Термиз шаҳрида жойлашган 11506 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оилалари иштирок этди.

Text to speech