16 Сентябр 2022 йил
358
"Оқила аёллар" ҳаракатининг Сурхондарё вилояти аъзолари билан учрашув
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Озода Абдукадировна Парпибаева Термиз давлат университетининг Ахборот технологиялари факултетининг янги биноси билан танишди ва ўша ерда вилоят "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари билан учрашди.
Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Абдурашидовна, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Бахтигул Абраҳматовна, 40 нафар ҳаракат аъзолари, тарғиботчи аёллар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.