23 Март 2021 йил 607

Ўғрининг юзи шувут бўлди

Денов туманида 2021 йилнинг 17 февраль куни, туманнинг “Ўртақишлоқ” маҳалласида яшовчи, Н.С. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 16 февраль куни туманнинг “Ёшлик” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида турган 25.400.000 (йигирма беш миллион тўрт юз минг) сўмлик 25,4 метр трубасини туманнинг “Муқумий” маҳалласида яшовчи, Ч.Э. ўғирлаб кетганлигини билдирган. 13 март куни Ч.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзганинг мулкини ўғрилик қилиб ўзлаштириб олиб ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатмоқчи бўлган Ч.Э. ўз қилган қинғир ишининг “мевасини тотган” ҳолда қонун олдида жавоб берадиган бўлди. Маҳалладошлари олдида юзи ерга қараб шувут бўлди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech