24 Июн 2021 йил 475

Ўғриликни касб қилганлар қўлга олинди

Олтинсой туманида 2021 йил 16 май куни, туманнинг “Қумпайкал” маҳалласида яшовчи, Х.Зафар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 15 май кунидан 16 май кунига ўтар кечаси, номаълум шахслар яшаш уйи олдидаги далада боғланиб турган жами 14.000.000 (ўн тўрт миллион) сўмлик 2 бош қора молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу ўғирликни туманнинг “Қумпайкал” маҳалласида яшовчи, С.Умида, Денов тумани “Боғиэрам” маҳалласида яшовчи, Т.Гулнора ва Бойсун тумани “Хўжабулғон” маҳалласида яшовчи, Б.Дониёрлар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далиллар олинган. 26 май куни С.Умида, Т.Гулнора ва Б.Дониёрларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech