Ўғрилик қилган аёл ашёлар билан қўлга олинди
Термиз туманида 2021 йилнинг 4 март куни туманнинг “Учқизил” маҳалласида яшовчи, И.Л. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 март куни номаълум шахс яшаш уйидан 1 дона нархи 1.300.000 (бир миллион уч юз минг) сўмлик “Samsung A30” русумли қўл телефони, 1 дона нархи 1.800.000 (бир миллион саккиз юз минг) сўмлик “Prestigio” русумли ноутбук, нархи 80.000 (саксон минг) сўмлик 1 дона аёллар курткаси, 1 дона аёллар соч қистиргичи, нархи 150.000 (бир юз эллик минг) сўмлик 3 дона аёллар жинси шими ва нархи 105.000 (бир юз беш минг) сўмлик 3 дона аёллар оёқ кийимларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилади. Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар тадбирлар натижасида ушбу ўғрилик жиноятини, Термиз шаҳар “Чегара” маҳалласида яшовчи, Б.М. исмли қиз содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 11 март куни Б.М. исмли қизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўғрилик ва бошқа жиноятларга қўл урган Б.М. исмли қизлар каба ўзида мужассам бўлиши лозим бўлган, ор-номус, ибо- ҳаё, ҳалоллик ва поклик, назокат ва нафосат ва бошқа кўплаб, хотин-қизларимизга мос бўлган ифодаларни ўзидан йироқ тутган, қалбини қўтир босган шахслар тоифасида қачонгача намоён бўлади. Жиноятга қўл урмоқчи бўлган қизларимиз ва аёлларимиз ўзларингизни бу жирканч йўлдан қайтаринг! Ахир сиз бир оиланинг бекаси, кимнингдир қизи, опаси, синглиси, аёли, онаси бўлишингиз мумкин! Сизларга ярашмайди-ку!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати