8 Октябр 2022 йил
329
Ўғрилик жиноятини содир этишда гумонланган қидирувдаги шахс қўлга олинди
Ангор туманида 2020 йилнинг июн ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Н.Шоберди (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йил 1 октябр куни туман ИИБ Пробация гуруҳи инспектори томонидан Термиз шаҳар ҳудудида аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати