2 Июл 2020 йил 655

Ўғрилар қўлга олинди

Термиз туманида 2020 йилнинг 29 июнь куни, Термиз шаҳарида яшовчи М.Б. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, унда 21 июнь куни Маъсулияти чекланган жамиятга қарашли, туманнинг “Қахрамон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Намуна 100 ГА иссиқлик комплекси” ҳудудидаги иссиқхоналарнинг биридан 13 дона жами 18.850.000 (ўн саккиз миллион саккиз юз эллик минг) сўмлик “МS-05001” русумли иситиш радиаторларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни МЧЖ ишчилари, Термиз туманида яшовчилар З.Р., А.А., Т.Ж. ва Ш.Э.лар содир этишганлиги аникланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. Жорий йилнинг 1 июль куни З.Р., А.А., Т.Ж. ва Ш.Э.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech