Ўғриланган машина эгасига қайтарилди
Денов туманида, 2020 йилнинг 9 июль куни соат 15:00 да Денов шаҳрида яшовчи Р.Б. Денов тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Денов шаҳар “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи С.А.нинг номида бўлган “Ваз 2106” русумли жигарранг автомашинасини ишончнома орқали қўшниси Ж.М.дан сотиб олганлигини, 2020 йилнинг 8 июль куни кеч соат 23:30ларда ушбу автомашинани яшаш хонадонининг олдига қўйганлигини тонги вақт соат тахминан 04:00лар чамасида яшаш хонадонининг олдида турган автомашинасини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Денов тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур транспорт воситаси Жарқўрғон тумани “Ёшлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 100 автомобиль йўлининг 6 километрида қаровсиз ҳолда топилган.
Жиноятни фош этиш мақсадида олиб борилган суруштирув ишлари давом эттирилганида, ушбу жиноятни Денов шаҳар “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан судланган, Н.Н. содир этганлиги аниқланиб, ундан тегишли далилий ашёлар олинган.
Мазкур ўғрилик жиноятини содир этган Н.Н. исмли шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати