16 Май 2021 йил 481

Ўғридан ашёвий далил олинди

Шеробод туманида 2021 йил 18 апрель куни туманнинг “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи, М.Акрам туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда, 2021 йил апрель ойи бошларида, туманнинг “Меҳробод” маҳалласи ҳудудида жойлашган яшаш уйига номаълум шахс акфа эшик ромини бузиш йўли билан кириб, уйида турган бир дона 1.000.000 (бир миллион) сўм бўлган хўжалик аравасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, Ш.Собир содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. Арава ўғриси Ш.Собирга нисбатан 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech