27 Апрел 2021 йил
492
Ўғри уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланди
Музработ туманида 2021 йилнинг 30 март куни, туманнинг “Оби-ҳаёт” маҳалласида яшовчи, Д.Ж. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 8 март кунидан 9 март кунига ўтар кечаси, туманнинг “Оби-ҳаёт” маҳалласида яшовчи, мактаб ўқувчиси, Ф.Ж. уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ётоқхонасидаги шкафнинг ичидан, 4.500.000 (тўрт миллион беш юз минг) сўмлик ҳар хил турдаги тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. 6 апрель куни вояга етмаган Ф.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати