20 Июн 2021 йил 470

Ўғри, уй эшиги очиқлигидан фойдаланди

Термиз туманида 2021 йил 18 май куни, туманнинг “Учқизил” маҳалласида яшовчи, Ж.Холиддин туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 17 май кунидан 18 май кунига ўтар кечаси, номаълум шахслар яшаш уйи очиқлигидан фойдаланиб, уй ичидаги сандиғидан 27.000.000 (йигирма етти миллион) сўм пулини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Термиз туманида яшовчи, М.Санжар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 24 май куни М.Санжарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech