Ўғри ўзи экан...
Шеробод туманида 2020 йилнинг 01 июль куни, туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи Ш.А. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, 29 июнга ўтар кечаси номаълум шахс, уйи эшиги очиқлигидан фойдаланиб кириб хонадаги шкафидан 2.300.000 (икки миллион уч юз минг) сўм пулини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Содир этилган ўғрилик жинояти юзасидан 4 июль куни жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар олиб борилган.
Натижада, мазкур жиноятни ариза муаллифининг ўзи содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар олинган ва 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ариза муаллифи Ш.А.га нисбатан айблов эълон қилинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати