17 Декабр 2020 йил 594

Ўғри ашёвий далиллар билан қўлга олинди

Термиз туманида 2020 йил 15 декабрь куни, Термиз шаҳар “Тинчлик” маҳалласида яшовчи, Р.Б. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 6-декабрь кунидан 7- декабрь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, яшаш уйидан 19 дона шифери ва 1 дона дрельни ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Бойсун туманида яшовчи З.И. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далиллар олинган. 16 декабрь куни З.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech