27 Октябр 2025 йил 23

#Огоҳлик_давр_талаби Бугун Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали талабалари иштирокида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишини олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ТДТУ Термиз филиали профилактика инспектори М.О.Қамариддинов, ТДТУТФ Маънавият бўлим бошлиъғи А.Юлдашев, ТДТУТФ Психологи Г.Ғозиева ва ТДТУТФ Педиатрия факултети 45 нафар талабалари иштирок этишди.

Учрашув давомида ёшларни гиёҳвандлик балосидан огоҳ этиш, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишини олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида ёшлар орасида наркотик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш, гиёҳванд моддалар хусусан, синтетик воситалар, электрон сигареталарга берилиш ҳолатлари уларнинг турлари, инсон саломатлиги учун зарари ва гиёҳванд моддаларга берилиб қолишнинг салбий оқибатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчилари тадбир сўнгида мавзу ҳақида фикр алмашди. Тадбир охирида талабаларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан жавоб берилди. Келгусида бизнинг олийгоҳда жиноят ва ҳуқуқбузарликка йўл йўқ шиори остида юришлари таъкидлаб ўтилди.

Text to speech