ОГОҲ БЎЛИНГ! Карантин жойидан қочган шахс Денов туманида ушланиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти ИИБ Денов тумани бщйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида карантинда бўлиб туриб, белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай қочган шахс ушланди.
Жорий йилнинг 16 март куни А.А. исмли фуқаро Жанубий Корея давлатидан Россия Федерациясининг Москва шаҳрига келиб, сўнгра у ердан 2020 йил 16 март куни “Шерметова-Самарқанд” йўналишида, самалиётда Ўзбекистон Республикасига кириб келгандан сўнг янги турдаги COVID-19 короновирус касаллиги бўйича Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 14 кунга карантинга олиниб, карантиннинг бешинчи кунида яъни, 2020 йил 20 март куни соат 22.00ларда Самарқанд вилоят тиббиёт ходимлари томонидан карантинга ётқизилганлар текширилганида, фуқаро А.А. эпидемияга қарши курашиш қоидаларини, яъни Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг янги турдаги COVID-19 короновируси билан касалланиш ҳолатлари аниқланган мамалакатлардан келган фуқароларни махсус тайёрланган тиббиёт муассаларида 14 суткага карантинга олиниши кўрсатилган қарорининг 2 бандини бузиб, яширин равишда шифохонадан қочиб кетиб, яшаш манзили Денов туманида ушланган.
Гумонланувчи А.А.га озодликка бўлган хуқуқини чеклаш билан боғлиқ бўлмаган бошқа турдаги эҳтиёт чорасини қўллаган тақдирда, у ҳозирда гумонланаётган янги турдаги COVID-19 короновирус касаллигига чалинган бўлиши мумкинлиги, у яна карантинга олинган жойдан карантин қоидаларини бузиб қочиб кетиши ва атрофдагиларни жиддий хавф остида қолдириши мумкинлигини инобатга олиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилди.
Ҳозирда ушбу шахс ўз уйида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида карантинда сақлаш учун изолацияга олинган. Шунингдек, фуқаро А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 257(1)-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги вақтда, мамлакатимизда COVID-19 короновирус касаллигининг кенг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида карантин эълон қилинган. Мазкур вазиятда давлат идораларининг асосий вазифаларидан бири аҳоли ўртасида саросимага йўл қўймаслик ва қисқа муддат ичида мазкур инфекциянинг тарқалишига қарши курашишдир. Шу билан бирга, аҳоли тинчлиги ва жамоат тартибини сақлаган ҳолда жиноятчиликнинг олдини олишдан иборат.
Шу ўринда фуқароларга эслатиб ўтамиз. Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилади.
Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11 миллион 150 минг сўмдан 22 миллион 300 минг сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Азиз фуқаролар, дунё бўйича тарқалаётган COVID-19 короновирус касаллигининг юртимизга кириб келишининг олдини олиш мақсадида, ўз яқинларимизнинг ҳаётини хавф остида қолдирмаслигингизни сизлардан илтимос қилиб қолар эдик.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати