Огоҳ ва шай – тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари туну кун фуқаролар хотиржамлиги йўлида хизматда!
Жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасининг шаҳар ва туманлардаги Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ нарядлари (ТҲГ) фаолияти тизимли равишда такомиллаштирилмоқда.
Мазкур гуруҳлар туну кун маҳаллаларда патрулликни амалга ошириб, хизмат
ҳудудида юзага келадиган фавқулодда ҳолатларга, сигнализация тизимларидан
тушган чақириқларга тезкор жавоб қайтариш бўйича иш олиб бормоқда.
Тезкор нарядлар замонавий алоқа воситалари, ҳаракатланиш учун махсус хизмат автомобиллари, ҳимоя жиҳозлари ва видеокузатув тизимлари билан таъминланган. Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ нарядлари билан хизмат олди йўриқномалар ўтказилиб, автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, махсус жиҳозлари, ходимларнинг ҳимоя воситалари билан хизмат олиб боришлари мунтазам ўрганилиб борилмоқда.