12 Апрел 2021 йил 529

Ўғирликни касб қилган аёлга жиноий иш очилди

Шеробод туманида 2021 йилнинг 28 март куни туманнинг “Хўжги” маҳалласида яшовчи, Ж.Н. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни тахминан соат 12.30 лар чамасида, туманнинг “Дўстлик” маҳалалсида жойлашган “Шер барака” буюм бозоридаги савдо дўконидан аёллар ҳамёни ҳамда унинг ичида бўлган 90 (тўқсон) АҚШ доллари, 32.000 (ўттиз икки минг) сўм пуллари ва пластик карточкасини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Ангор туманида яшовчи, муқаддам судланган, Ч.З. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 4 апрель куни ўғирликни касб қилган Ч.З. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech