13 Август 2021 йил
437
Ўғирлик қилиб, қидирувда юрган шахс қўлга олинди
Денов туманида 2021 йил январь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси “Қамоқ” қўланилган, Жарқўрғон тумани “Нурли ҳаёт” маҳалласида яшовчи, Б.Рустам 29 июль куни туман ИИБ Пробация ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати