18 Март 2020 йил 931

Ўғирлик ортидан мўмай даромад орттирмоқчи бўлишди...

Денов туманида 2020 йил 14 март куни, туманнинг “Қизилжар” маҳалласида яшовчи Н.Ф. исмли аёл Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 14 мартга ўтар кечаси, номаълум шахслар ҳовлисида жойлашган молхонасидан 5.500.000 (беш миллион беш юз минг) сўмлик бир бош хўккизини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу ўғирликни туманнинг “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи Х.С. ва унинг қўшниси С.Э. ҳамда шу маҳаллада вақтинчалик рўйхатда турган, Тожикистон Республикаси фуқароси М.С.лар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олиниб эгасига қайтарилган.

2020 йилнинг 16 март куни Х.С., С.Э. ва М.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech