27 Ноябр 2021 йил
443
Ўғирлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Жарқўрғон туманида 2020 йил март ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, К.Ботир (исм шариф ўзгартирилган) 4 ноябрь куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан, Термиз шаҳар ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати