6 Октябр 2021 йил 376

Ўғирлик жиноятини содир этган қидирувдаги шахс Қизириқ туманида қўлга олинди

Қизириқ туманида 2017 йил ноябрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ Пробация хизмати томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Янгикент” маҳалласида яшовчи, И.Собит 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ва туман ИИБ Пробация хизмати ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech