20 Март 2020 йил 807

Ўғирланган телефон эгасига қайтарилди

Термиз шаҳрида 2020 йил 17 март куни, шаҳарнинг  “Шифокор” маҳалласида яшовчи Қ.Ш. исмли аёл Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 8 март куни иш хонасида стол устида турган нархи 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик “Redmi” 6-А русумли қўл телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора- тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Термиз шаҳрида яшовчи Х.З. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олиниб, ўз эгасига қайтарилган. Мазкур ҳолат  юзасидан 19 март куни Термиз шахар 4-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Х.З. исмли аёлга нисбатан Ўзбексион Республикаси Жиноят кодексинниг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech