27 Июл 2021 йил 461

Ўғирланган ўйин приставкалари топилди

Шеробод туманида 2021 йил 14 июль куни, туманнинг “Ҳўжги” маҳалласида яшовчи, хусусий корхона ишчиси, Н.Севдиёр туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 14 июль куни туманнинг “Баҳор” маҳалласида жойлашган “компюьтер клуби”дан 2 дона нархи 900 (тўққиз юз) АҚШ доллари бўлган “Playstation 4 Рro” ўйин приставкаларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри “Қарши” маҳалласида яшовчи, Қ.Шаҳзод содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 21 июль куни Қ.Шаҳзодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech