Ўғирланган мол ва далилий ашёлар эгаларига қайтарилди
Денов туманида 2021 йилнинг 17 май куни, туманнинг “Нуристон” маҳалласида яшовчи, Ў.Баҳодир туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 5 май кунидан 6 май кунига ўтар кечаси, номаълум шахслар, молхонасидан 15.000.000 (ўн беш миллион) сўмлик 1 бош сигири ва бузоғини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, туманнинг “Ободон” маҳалласида яшовчи, А.Хуршидабону аризасида, 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси, номаълум шахслар, туманнинг “Элобод” маҳалласида жойлашган озиқ-овқат дўконидан 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик “Артел” телевизори, 1.800.000 (бир миллион саккиз юз минг) сўмлик 1 дона кузатув камераси ва компьютер хотираси, 2.120.000 (икки миллион бир юз йигирма минг) сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ва 5.000.000 (беш миллион) сўм пулини ўғирлаб кетганлигини билдирганлиги, шунингдек, туманнинг “Зарафшон” маҳалласида яшовчи, М.Баҳодирнинг молхонасидан 6.000.000 (олти миллион) сўмлик 1 бош сигирини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлиги ҳолати бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманнинг “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи, Р.Асрор, “Элобод” маҳалласида яшовчи, К.Камолиддин ва “Тотувлик” маҳалласида яшовчи, А.Алижонлар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далиллар олинган. 18 май куни Р.Асрор, К.Камолиддин, А.Алижонларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати