24 Май 2022 йил 424

Одам савдосига қарши кураш натижалари муҳокамада

Жорий йилнинг 20-май куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сурхондарё вилоят ҳудудий комиссия аъзолари ҳамда РИАМ "Istiqbolli avlod" вилоят бўлими томонидан “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида 2021 йил давомида амалга оширилган ва 2022 йилда режалаштирилган ишларнинг муҳокамаси”га бағишланган учрашув ташкил этилди.

"Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтларининг салоҳиятини ошириш орқали одам савдоси бўйича жиноий жавобгарликни кучайтириш” лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашувда 2021 йилда ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, РИАМ "Istiqbolli avlod" вилоят бўлими, вилоят ИИБ, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Бандлик маркази вакиллари томонидан ҳам ўтган бир йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди. Тадбир давомида йўл қўйилган камчиликлар очиқ-ойдин танқид қилинди ва 2022 йил давомида ҳамкорликда манзилли чора-тадбирлар режалари тузилиб, комиссия аъзоларининг бу борадаги вазифалари белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech