ОЧИҚ_МУЛОҚОТ: ID-карта – универсал паспорт: барча маълумотлар битта картада
Бугунги кунда кўп вазифали ID-карталар дунёнинг аксар мамлакатларида қўлланиб келинмоқда. Хўш, ID-карта ўзи нима? Ҳозирги ахборотлашув асрида бу бизга қандай қулайликларни тақдим этади? Бу ҳужжатни қўлга киритиш учун қандай жараёнларни босиб ўтишимиз керак? Ушбу саволларга Шўрчи тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, подполковнинг Санжар Кабилов иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотимизда жавоб олишга ҳаракат қилдик.
Республикамиз аҳолисининг биометрик паспортлари ID-картага:
2021 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 31 декабригача ихтиёрий равишда;
2023 йилнинг 1 январидан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда ўтказилади.
2031 йилнинг 1 январидан бошлаб 2011 йилдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ID-карта олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришнинг икки усули мавжуд: биометрик паспортингиз билан қайси туманда рўйхатда туришингиздан қатъи назар ўзингизга қулай, исталган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ташриф буюриш; Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш орқали амалга оширилади.