21 Январ 2022 йил 545

Қочқин Тошкентда экан

Денов тумани "Нурли манзил" маҳалласида яшовчи Р.М. 2021 йил август ойида, ЎзР ЖКнинг 168-м. 3-қ “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрганди. Унга нисбатан жиноят ишлари бўйича  Денов туман суди томонидан қидирув эълон қилинганди.

9 январ куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган ТИИБ ЖҚБ ходимлари Р.М.нинг Тошкент шаҳар ҳудудида юрганлигини аниқлаб, қўлга олишди. Энди фуқаро қилган жиноятига яраша қонун олдида жавоб беради.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech