6 Апрел 2024 йил 447

“Обод маҳалла – хавфсиз маҳалла” мезони асосида Шўрчи туманидаги маҳалла фаоллари иштирокида семинар ташкил этилди.

Шўрчи тумани ҳокимлигида ўтказилган семинар давомида, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ҳамда осойишталигини, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилавий низоларни бартараф этишда амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Албатта, оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашда маҳалла фаоллари бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишса, албатта ижобий натижага эришилади.

Text to speech