18 Июн 2025 йил 579

Оқ йўл сенга, битирувчи!

Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари учун ҳаяжон ва қувончга бой бугунги кун уларнинг ҳаётида унутилмас саҳифалардан бирига айланди. Боиси, уларни фахр билан кузатаётган ота-оналар, меҳрибон устозлар ва юрт хизматида камарбаста бўлишларига ишонч билдираётган меҳмонлар иштирокида битирув маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда соҳавий хизматлар вакиллари, фахрийлар, устоз-мураббийлар ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Битирувчилар ҳаётларидаги муҳим босқич — катта ҳаёт сари илк қадамини қўйишар экан, ҳар бирининг қалбида Ватанга садоқат, халқ осойишталигини таʼминлашдек шарафли бурчни бажариш истаги жўш урмоқда.

Жорий ўқув йилида Сурхондарё академик лицейини жами 158 нафар ўқувчи битирмоқда. Улардан 10  нафари имтиёзли диплом, 3 нафари эса кумуш медал билан тақдирланди.

Text to speech