17 Сентябр 2024 йил 201

“Нурли маскан” фаолияти ИИВ ишчи гуруҳи томонидан яқиндан ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизилиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи подполковник Ҳатамжон Қодиров Ангор тумани “Шарқ гули” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Нурли маскан” имконяти чекланган вояга етмаганларнинг ўқув биносига ташриф буюрди.

Ташриф давомида ўқув массасада ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув машғулотлари билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида, мактаб деректори Даврон Шанаев ва бошқа ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан суҳбатлашилди.

Ўрганиш давомида Тиббий хонада бир қатор камчилликлар аниқланиб, ушбу камчилликлар жойида бартараф этилди. Ҳудуд профилактика испектори Ш.Авазовга жиноятчиликни олдини олиш билан бир қаторда “Нурли маскан” фаолиятини назорат қилиш, уларнинг муаммоларини маҳалла еттилиги фаоллари билан бирга ижобий ҳал этиш чораларини кўриши юзасидан топшириқлар берилди.

Text to speech