11 Июл 2020 йил 686

Ноқонуний сақланаётган ов қуроли билан овга чиққан овчи қўлга олинди

Шеробод туманида 2020 йил 27 июнь куни тахминан соат 06.00 лар чамасида, туманнинг “Вандоб” маҳалласида яшовчи Т.Ш. ноқонуний “ТОЗ-8” русумли ов қуроли ва 3 дона жангавор ўқлари билан “Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида ов қилиб юрганида, Шеробод тумани Ички ишлар бўлими Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан қўлга олиниб, унга тегишли ушбу ов қуроли ва жанговар ўқлар текшириб кўришлик учун тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Экспертиза хулосасига кўра, Т.Ш.дан олинган бир дона “Тульский Оружейний заводида” ишлаб чиқарилган, бир стволли “ТОЗ-8” русумли ов қуроли ва 3 дона патронлар техник жиҳатдан соз бўлиб, ўт очишга яроқли эканлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 3 июль куни Т.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech