Ноқонуний виза расмийлаштириш эвазига пора бермоқчи бўлган чет эл фуқароси қўлга олинди.
Жорий йилнинг 24 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ
Шахсий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамда вилоят прокуратурасининг иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган
тезкор тадбир давомида, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Ҳ. А. ноқонуний
равишда виза расмийлаштириш эвазига бир неча маротаба пора беришни таклиф
қилиб, инспектор томонидан огоҳлантиришларга қарамасдан, Сурхондарё вилояти ИИБ
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси чет эл фуқароларини ҳисобга
олиш гуруҳи инспекторига унинг хизмат хонасида 200 (икки юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида процессуал тартибда
ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Ҳ. А.га нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.