Янги Ўзбекистоннинг ибратли оилалари-ёшлар учун ибрат мактабидир.
Оила
жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини
ўзида асровчи муқаддас мўъжаз маскан.
БМТ Бош
Ассанблеясининг 1993 йил 15 май кунидаги резолюциясига асосан ушбу кун “Бутунжаҳон
оила куни” деб, эътироф этилган.
Денов тумани
ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ИИБ, туман маданият бўлими билан
биргаликда 15 май “Халқаро оила куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оилалари-ёшлар
учун ибрат мактаби” мавзусида тумандаги Фарғона маданият уйида маънавий-маърифий
тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирга
тумандаги ажрим ёқасида турган 25 та оила таклиф этилди. Тадбирга таклиф
этилганлардан 2 та оилани яраштиришга эришилди.
Намунали оилалардан
бўлган Тўлқинжон Аҳмедов, Чори Жўраев ҳамда Олимжон Ваҳобовлар оиласига туман
ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.