“Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!"
2025 йилнинг 13 январ санасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирни ИИВ Сурхондарё академик лицейининг маънавий
-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, подполковник Алишер Нуркелдиев сўз
олиб, барча тадбир иштирокчиларини Ватан
ҳимоячилари куни билан табриклади ва давлатимиз Қуролли Кучларининг фаолияти
ҳақида маълумотлар келтирди.
Шунингдек, байрам тадбирида Жарқўрғон туманидаги
28-сонли МТТнинг тарбиячи ва тарбияланувчилари Ватанни мадҳ этувчи рақслари ва шеърлари
билан иштирок этишди.
Байрам тадбири давомида лицей ўқувчилари томонидан
шеърлар, бадиий саҳна асарлари ҳамда куй-қўшиқлар ижро этилди.
Байрам якунида фаол иштирок этган ўқувчилар лицей маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.