26 Декабр 2024 йил 1436

Янги йил - янги орзулар, янги режалар, янги мақсадлар ва янги натижалар демакдир!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида “Янги йил - янги орзулар” шиори остида кўтаринки руҳда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда академик лицейнинг иқтидорли ўқувчи-ёшлари ўзларининг шеърий табриклари, рақс, қўшиқ, қизиқарли саҳна кўринишлари ҳамда Ватанпарварлик чиқишлари билан байрам иштирокчиларига байрамона кайфият улашишди.

Тадбир якунида, академик лицей раҳбарияти томонидан аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчилар, тадбирнинг фаол иштирокчилари, “Ёш китобхон” кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланмага эга бўлган ўқувчилар ҳамда энг намунали гуруҳ сардорлари, шу билан бирга “Энг яхши гуруҳ раҳбарлари” лицей раҳбариятининг ташаккурнома, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Байрамдан сўнг эса ўқувчилар учун ажойиб байрам дастурхони ташкил этилди.

Text to speech