31 Декабр 2024 йил 1191

Янги йил байрами муносабати билан Сурхондарё вилоятида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари учун Президентимизнинг “Янги йил” совғалари улашилди ва спектакл намойиш этилди.

Тинчлик бебаҳо неъмат, уни авайлаб асраш керак. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси,  юртимиздаги барқарорлик – тинчлик туфайлидир.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 30 декабр куни  вилоят Мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси томонидан хизмат вақтида ҳалок бўлган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзоларига байрамона кайфият улашиш мақсадида "Қорбобо саргузаштлари" номли саҳналаштирилган спектакл намойиш этилди.

Спектакл сўнгида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларимизнинг оила аъзолари ва уларнинг фарзандларига Давлатимиз раҳбарининг “Янги йил” совғалари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тарқатилди.

Албатта, ҳукуматимиз томонидан кўрсатилган бу каби ғамхўрлик ва эътибордан фарзандларимизнинг юзига кулгу-табассум югурди. Байрам тадбири болажонларга бир олам завқу-шавқ бағишлади.

Text to speech