Янги йил байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларидан хабар олинди.
Тинчлик
бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, авайламоқ, керак бўлса бу йўлда жон фидо қилиш шу заминда
яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз,
мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси, ота-оналаримизнинг фаровон
умр кечириши юртимиздаги барқарорлик – тинчлик туфайлидир. Тинчликнинг қадрига этиб
яшаш керак. Шу азиз Ватан барчамизники экан, уни авайлаб-асраш ҳам барчамизнинг
чин фарзандлик бурчимиздир.
Тинчликни
мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи
лозим. Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган
вазифани улуғ масъулият деб билмоғи ва ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажариши муҳимдир.
Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов бошчилигида, ўз ватанига содиқ
унинг тинчлиги йўлида ўзининг ширин жонини ҳам аямасдан хизмат вақтида ҳалок бўлган
бир гуруҳ ходимларимизнинг оила аъзолари ва уларнинг фарзандлари ҳолидан хабар олинди.
Уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
раҳбариятининг “Янги йил” совғалари улашилди.
Албатта,
Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилган бу каби ғамхўрлик ва эътибордан фарзандларимизнинг
юзига кулгу-табассум югурди. Байрам тадбири болажонларга бир олам завқу-шавқ бағишлади.
Тадбир давомида, Музработ
туманида вилоят ИИБ бошлиғига бириктирилган 2 гуруҳ ногирони Сардор Чориевга ноутбук
совға қилинди. Сардор компютер мутахассислиги бўйича ўқув курсида ўқигани учун
эндиликда ўзи қизиққан йўналиш яъни пайнет шахобчаси ҳамда таклифномалар тайёрлаб
аҳолига этказиб бериш билан шуғулланадиган бўлди. Яна 3 нафар ногиронлиги бўлган
ёшларга ҳам байрам совғалари улашилди. Совғалар улашиш жараёнлари давом этмоқда.